Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ РАҲБАРИЯТИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-05-14 16:17:44    661

PDF юклаш
Чоп этиш


“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди

Айни кунларда жойларда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ташкил этилаётган ва ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топишга қаратилган. Марказнинг Сўх тумани бўлими директори Сайидали Темиралиев томонидан Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир аввалида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари иштирокчиларга соҳадаги янгиликлар ҳақида маълумотлар берди, нафақаларни тайинлаш, тўлаш, рад этиш ёки тўлашни давом этиш сабабларини тушунтирди.

Қабул давомида жами 32 нафар иштирокчи қатнашди ва 12 нафар мурожаатчиларнинг турли мавзулардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаат қилганларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram