Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАНГИЗДА СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ? УНДА, ОВОЗ БЕРИНГ!

×

 2024-05-14 16:15:48    362

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллангизда спорт объектлари қурилишини истайсизми? Унда, овоз беринг!

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташаббуси билан Республикадаги ҳар бир туман-шаҳарда биттадан спорт майдончасини овоз бериш йўли билан қуриб бериш бўйича танлов лойиҳаси бошланганлиги ҳақида аллақачон хабардор бўлгансиз. Эндиликда маҳаллаларда спорт майдончаси қурилишида фуқароларимиз ўз овозлари билан иштирок этишлари мумкин бўлади.

Овозлар бугундан бошлаб 1 июнгача tashabbus.sport.uz сайтида қабул қилинади. Жойларда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган спорт объектлари ва иншоотларининг камида 30 фоизи мазкур электрон тизим орқали ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.

Бизнинг туманимиздан ҳам 3 та – Ленбур, Ғазнов ва Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинлари ушбу платформага киритилган ва ишончимиз комилки, фуқароларимиз ушбу хайрли ташаббусда ҳам фаоллик кўрсатадилар. Маълумот учун: Фарғона вилоятидан 60 та маҳалла фуқаролар йиғини ушбу платформага киритилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram