Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2024-05-09 15:05:51    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Сух тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шўъбасининг асосоий вазифалари

Ушбу шўъба асосан ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан иш олиб боради.


Ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар асосан фарзандлари бор, лекин бошқа ҳудудга чиқиб кетган, ўзгалар қарамоғига мухтож аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан ошган хўжалигида ёлғиз яшаётган шахслар ҳисобланади.


Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар асосан 1-даражали яқин қариндошлари йўқ (яъни хеж кими йўқ) ўзгалар қарамоғига мухтож аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан ошган кексалар хисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги “Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги 693-сонли қарори билан тасдиқланган “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 4-бандида йўлланмаларни бериш даврийлиги кўрсатиб ўтилган. Унга кўра бир йилда бир марта навбат асосида:

- уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;

- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

- Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни

бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;

- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида харбий хизматни

ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;

- ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексаларга;

икки йилда бир маротаба - навбат асосида:

- уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;

- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никохдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);

- I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини

кузатиб борувчи шахсга;

уч йилда бир маротаба - навбат асосида:

- ёшга доир пенсия олувчиларга.

 

Таъкидлаш керакки, эндиликда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторийларда даволанишга йўлланма олиш учун аризани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали топшириш имконияти яратилади.

 

Фаррухжон Шодиев - Сўх тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шўъбаси мудири




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram