Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-05-09 14:52:39    209

PDF юклаш
Чоп этиш


Байрамга бағишлаб тадбир ўтказилди

Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 12494-ҳарбий қисмида 9 май- Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокими, туман секторлари раҳбарлари, тумандаги ҳарбий қисмларнинг аскар ва зобитлари, афғон уруши иштирокчилари, Ватан қаҳрамонларининг ота-оналари қатнашган мазкур тадбир ҳарбий қисмда ўрнатилган Хотира мажмуасига гулчанбар қўйишдан бошланди.

Байрамга бағишлаб тантанали саф-парад ҳам ўтказилди. Туман маданият ўйи вакиллари томонидан тайёрланган бадиий-адабий композицияда инсон қадри улуғланди, саҳнада иккинчи жаҳон урушининг манзаралари намойиш этилди.

Тадбир давомида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барчани ушбу муборак сана билан муборакбод этди. Тадбирда бир гуруҳ аскар ва зобитлар, ватан ҳимоячилари, афғон уруши иштирокчиларига ҳамда байрамни кўтаринкилик билан ўтказишга қўшган ҳиссалари учун  8-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram