ҲУШЁР МАҲАЛЛАСИДА ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2024-05-09 14:50:13 259
Ҳушёр маҳалласида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди
Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида 9-май Хотира ва қадрлаш кунгига бағишлаб бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар. Меҳмонларни мактаб ўқувчилари гулдасталар билан кутиб олишди.
Мазкур таълим даргоҳида бир умр фаолият олиб бориб, мактаб директори вазифасигача кўтарилган Тешабой Одилов иккинчи жаҳон урушида ном қозонган Сўх фарзанди сифатида бугунги авлодларнинг қалбида мангу қолади. Чунки Тешабой Одилов Ленинград шаҳри мудофаасида жонбозлик кўрсатиб, “Ленинград шаҳри қаҳрамони” унвонини олган.
Мактабда қаҳрамон хотирасига қўйилган бюст пойига гуллар қўйилди ва Тешабой Одиловнинг хотираси учун сукут сақланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram