ХОТИРА ВА ҚАДР
2024-05-09 14:45:52 267
Хотира ва қадр
Туман ҳокимлиги, туманда жойлашган ҳарбий қисмлар аскар-зобитлари, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иштирокида ҳудудларда ташкил этилган Хотира мажмўалари пойига гуллар қўйиб, ўтганлар хотираси яна бир карра ёд этилиб, уларга нисбатан чексиз эҳтиром кўрсатилди. Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинидаги Хотира мажмуаси пойида ҳам ўтганлар хотираси яна бир карра ёдга олинди.
Шуни ҳам алоҳида айтиш лозимки, Сўх туманидан ҳам минглаб юрт ўғлонлари буюк Ватанимиз иқтисодий салоҳиятини юксалишида, унинг равнақи ва тараққиёти учун фидоийлик кўрсатишган. Ҳакимжон Ғойибназаров озод ва обод Ватаннинг шундай мард ва жасур фарзандларидан эди.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида Ҳакимжон Ғойибназаров хотирасига бағишлаб ташкил этилган мажмуа пойига гуллар қўйилиб, марҳумнинг ҳаёт йўли яна бир карра ёдга олинди ва унинг ҳақига дуолар қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram