Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИНСОН АЗИЗ, ҚАДР МУҚАДДАС!

×

 2024-05-09 14:42:34    211

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон азиз, қадр муқаддас!

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг дуои покларини олиш ниятида турли тадбир ва акциялар ўтказилмоқда.

Сўх туман Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Сўх маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 102-ёшни қаршилаган Субҳинисо Юнусова момо ҳолидан хабар олинди. Момо хонадонига ташриф буюрган мазкур бўлим бошлиғи Раҳматжон Девонаев Субҳинисо-момони байрам билан табриклаб, юздан ошган онахонга байрам совғасини тақдим этди.

- Берилаётган эътибордан жуда мамнун, хурсанд ва миннатдормиз. Айниқса, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда, - дейди Субҳинисо момо.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram