БИЛАСИЗМИ?
2024-05-08 15:36:34 120
Биласизми?
Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома
Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси:
Жисмоний шахс ва юридик шахс
Ваколатли орган:
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари
Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар:
Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ариза берувчи жисмоний шахс учун:
фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)
паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);
маълумотнома тили (ўзбек/рус);
яшаш манзили;
содир бўлган ёнғин обект ҳақидаги маълумотлар (манзил ва тегишлилиги);
электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.
Ариза берувчи юридик шахс учун:
тўлиқ номи;
електрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
СТИРи;
содир бўлган ёнғин обект ҳақидаги маълумотлар (манзил ва тегишлилиги).
Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).
Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори:
Бепул
Давлат хизматини кўрсатиш муддати:
5 иш куни
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги 612-сон қарори
Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram