ЖАВПАЯ КЕНГЛИКЛАРИДА ҲАЁТ НАФАСИ
2024-05-07 17:54:11 161
Жавпая кенгликларида ҳаёт нафаси
Уч йил, борингки икки ярим йил олдин бу мавзе тиконзорлар макони эди. Берилган эътибор ва қилинган саъй-ҳаракат бугун бу мавзени обод ва сўлим гўшага айлантирган.
Ҳақиқатан ҳам, бугунги Жавпая мавзесини кўриб, одамзоднинг қўли гул эканлигига яна бир карра амин бўласиз. Хуллас, 5 километр масофага ва салкам 300 метр баландликка тортилган тириклик манбаи – оби ҳаётдан бугун Жавпаяга экилиб, бўйга қад чўзаётган ва аллақачон мева беришга шай бўлган 135 минг тўп ўриклар баҳраманд бўлаётир.
Энг асосийси, 230 гектарда барпо этилган боғзорнинг 410 нафар эгаси бор. Бу “Сўх келажак бунёдкори” ишлаб чиқариш кооперативи негизида ташкил этилган интенсив ўрикзорнинг бугунги манзараси.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram