СЎХ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-04-25 17:54:15 201
Сўх туманида сайёр қабул ташкил этилди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан Сўх туманида ташкил этилган сайёр қабулда давлат хизматида фаолият юритаётган шахслар ва ҳудудда истиқомат қилувчи 30 дан ортиқ шахслар иштирок этди.
Унда мурожаатларнинг аксар қисми
давлат фуқаролик хизматига кириш,
меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат,
давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалардан иборат.
Мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал этилди, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган 9 та мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилиб, қонуний тартибда ечим берилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram