ЖАРАЁН
2024-04-24 16:56:13 271
ЖАРАЁН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосарлари Мадинахон Сафарова ва Адҳамжон Сафаровлар иштирокида навбатдаги қабул ўтказилди.
Туман ҳокими ўринбосарлари қабулида фуқароларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда ҳудуддаги ишбилармонлик ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид камчиликлар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан қабулга ёзилган 6 нафар фуқаролар қабул қилинди ҳамда аниқланган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди.
Шундан 4 нафар фуқаронинг мурожаати ўз ечими топган бўлса, 2 нафар фуқаронинг мурожаати мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқишга йўналтирилди ва уларнинг ечими бўйича мурожаат эгаларига маълум қилиниши таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram