Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАЁТГАН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИНИ САРАЛАШ МАҚСАДИДА ТАНЛОВ ЖАРАЁНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2024-04-24 11:28:12    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллаларда фаолияти йўлга қўйилаётган ижтимоий хизматлар маркази ходимларини саралаш мақсадида танлов жараёнлари бўлиб ўтмоқда

Ўзини ўзи бошқариш органларига берилаётган эътибор замирида Ватанимизнинг ажралмас бўлаги бўлган маҳаллалар ривожи, унда истиқомат қиладиган фуқароларнинг манфаати мужассам. Шунинг учун, бугунги кунда маҳалла институтини янада ривожлантириш мақсадида Республикамизда тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ҳудудларда маҳалла еттилиги фаолиятини йўлга қўйилиши ушбу тизимни янада ривожлантиришга қаратилган. Айни кунда маҳаллаларда яна бир вазифа - ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими лавозими жорий этилмоқда.

Офтобру маҳалласида жойлашган 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган очиқ мулоқот ҳам айнан ушбу долзарб масалага бағишланди. Тадбирда иштирок этган давлат хизматини ривожлантириш антлиги Фарғона вилояти филиали масъул ходимлари мазкур лавозимга ариза топширган номзодлар билан учрашиб, ҳар бир давлат хизматчиси олдига қўйиладиган вазифалар ҳаиқда гапириб, номзодларни саралаш ва уларни масъулиятли вазифага йўналтириш учун бевосита туманда тест синовлари ўтказилиши ҳақида тушунтиришлар беришди.        

Тадбирдан сўнг, Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими лавозимларига ўтказилаётган танловларнинг тест синови босқичи ўтказилди.

Энг эътиборлиси бу босқич вилоятда эмас айнан Сўх туманида ўтказилаётганлиги. Чунки Давлат хизматини ривожлантириш антлиги Фарғона вилояти филиали масъул ходимлари 176 нафар номзодларни вилоят марказига овора қилмай, ўзлари туманга ташриф буюришди.

Бугун туман маданият марказида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ишчи гуруҳи иштирокида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун шарт-шароит яратиш ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалаларида сайёр қабул ўтказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram