СЎХ ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-04-23 16:46:22 204
Сўх тумани сектор раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди
Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, сектор раҳбарлари ҳамда Сўх тумани Халқ қабулхонаси мудири иштирокида аҳолини ўйлантираётган муаммолари юзасидан Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1-сектор биносида сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ички йўлларни шағаллаш ва асфальтлаштириш, электр ва газ таъминотини яхшилаш, ичимлик суви, ишга жойлаштириш, соғликларини тиклаш учун моддий ёрдам ажратилиши ҳамда кадастр ва ер муносабатлари билан боғлиқ мурожаатлар эшитилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram