ҚУТЛОВ!
2024-04-23 15:56:17 188
Қутлов!
Республикамизда ўқитувчилар маҳоратини синовдан ўтказиш ва етакчи мутахассисларни муносиб рағбатлантиришга доир амалий ишларни татбиқ этиш таълим тизимидаги ислоҳотларнинг биридир. Педагог кадрларга малака тоифасини бериш бўйича ташкил этиладиган тест синовлари ҳам ўқитувчи меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
2024 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий этилди. Унга кўра, аттестация икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган мазкур танлов - навбатдан ташқари аттестация жараёнида қатнашган Сўх тумани ўқитувчилари томонидан ўзига хос рекорд ўрнатилди. 4 нафар сўхлик муаллимлар олий балл олишга муваффақ бўлдилар.
Маҳоратли сўхлик педагоглар номлари билан танишинг: Қизлархон Жўраева - 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси (98 балл), Кумушой Тожиддинова – 15-сонли УЎТ мактаби (98 балл), Баротжон Джураев (98 балл) - 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва Гулшанжон Джураев (96 балл) – 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби муаллимлари.
Барча таълим соҳаси ходимлари ва туман аҳолиси номидан муваффақиятга эришган ўқитувчиларни самимий муборакбод этамиз ва бундай зафарлар бардавом бўлишини истаб қоламиз.
Маълумот учун: ҳозирга қадар Республика бўйича педагогларнинг тоифа аттестациясида қўлга киритиган энг юқори натижа 96 балл эди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram