Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОДИМНИ ДАМ ОЛИШ КУНИ ЁКИ ИШЛАНМАЙДИГАН БАЙРАМ КУНИ ИШГА ЖАЛБ ЭТИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

×

 2024-04-22 17:28:49    203

PDF юклаш
Чоп этиш


Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этишни расмийлаштириш тартиби

 

Янги Меҳнат кодексининг 212-моддасига кўра:

Ходимларни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Бунда:

ходимнинг дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишлашга розилиги ходим томонидан тегишли ариза бериш орқали;

ходим томонидан иш берувчининг ходим дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишлашга рози эканлиги тўғрисидаги буйруғига имзо қўйиш орқали олиниши мумкин.

Ходим дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга ўз розилигисиз жалб этилганда иш берувчининг буйруғида Меҳнат кодексининг 210-моддасида назарда тутилган алоҳида ҳол кўрсатилиши керак.

          Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram