ҲАЁТ ЙЎЛИДА АДАШГАН ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ШАРОИТГА КЎНИКТИРИШ АСОСИЙ ВАЗИФА
2024-04-22 17:11:00 240
Ҳаёт йўлида адашган шахсларни ижтимоий шароитга кўниктириш асосий вазифа
Республикамизда озодликдан маҳрум этилган жойлардан озодликка чиқган шахсларни ижтимоий шароитга кўниктириш, уларга эътибор қаратиш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида бандлигини таъминлашга доир тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур йўналишда жойларда фаолияти йўлга қўйилган ижтимоий кўникма марказлари мутасаддилари томонидан бундай шахсларга бирламчи моддий ёрдам кўрсатишга доир арзирли ишлар амалга оширилаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги ижтимоий кўникма маркази етакчи мутахассиси Нишонали Ибрагимовнинг сўзларига кўра, жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларга эътибор қаратиш мақсадида марказ томонидан моддий ёрдам кўрсатиш каби эзгу амаллар амалга оширилиб келиняпти. Жумладан, Президентимизнинг 2024 йил 8-апрель кунги 61-сонли Фармонига асосан жазони ўташ муассасасидан шартли озод этилган, Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Акмалжон Сафаралиевга ҳам белгиланган тартиб доирасида моддий ёрдам кўрсатилди.
Туман ҳокими, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси Илҳомжон Тожибоев, туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов бошчилигида жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаронинг шароити ҳар томонлама ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра, мазкур фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баробари, яъни 2 040 000 (икки миллион қирқ минг) сўм миқдорда моддий ёрдам пули берилди.
Мазкур фуқаро бандлигини таъминлаш мақсадида камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига йўлланма берилди. Марказ томонидан амалдаги тасдиқланган режа-тадбирлар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилмокда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram