Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОФТОБРУ МАҲАЛЛАСИНИНГ ЯНГИ ЗИЁРАТГОҲИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-04-20 15:36:30    285

PDF юклаш
Чоп этиш


Офтобру маҳалласининг янги зиёратгоҳи фойдаланишга топширилди

Хабарингиз бор, Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида ҳашар йўли билан маҳалла зиёратгоҳи ташкил этилди ва мазкур зиёратгоҳ қурилишида ва барпо этилишида маҳалланинг барча фуқаролари фаоллик билан қатнашди. Маҳалла янги ташкил этилганлиги боис, мазкур зиёратгоҳ таркибида қабристон ҳам барпо этилди.

Зиёратгоҳнинг тақдимот маросимида маҳалла фуқаролари, кенг жамоатчилик, Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ва нуронийлар иштирок этишди. Тадбир аввалида туман секторлари раҳбарлари зиёратгоҳ ҳовлисига манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазишди.   

Янги зиёратгоҳнинг фойдаланишга топшириш арафасида иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳалла аҳлининг якдиллиги ва бирдамлиги ҳақида гапириб, бундай харйли ишларни мунтазам давом эттириш лозимлигини қайд этиб ўтди. Қурилиш ишлари саркори Нурмуҳаммад Аҳмедов ҳам ҳашарда фаол иштирок этган маҳалла аҳлига самимий миннатдорчилик билдирди.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда мазкур хайрли иш ташаббускорлари шаънига дуолар қилинди. Ҳашар ва қурилиш ишларида фаол иштирок этган барча фуқароларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram