ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ СЎХ ТУМАНИДА
2024-04-20 15:32:37 329
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманида
Республикамизда амалга оширилаётган амалий ислоҳотлар самараси чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқаролар ҳаётида ҳам намоён бўлмоқда. Қайд этиш жойиз, бундай ҳаётий ислоҳотлар самарасидан туманимиз аҳолиси ҳам баҳраманд бўлишаётир.
Сўх туманида бўлаётган ўзгаришлар, маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги билан танишиш мақсадида туманмизга ташриф буюрган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бевосита туман аҳолиси билан учрашди.
Ташриф аввалида вилоят ҳокими Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини маҳалла еттилиги билан учрашди ва бевосита маҳаллада олиб борилаётган ишлар хусусида суҳбатлашди. Бу бўйича маҳалла раиси Ғайратжон Нематов вилоят ҳокимига маълумот берди.
Қилинган амалий ташриф жараёнида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашрапов ва Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамовлар иштирокида туман ички ишлар бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган янги замонавий бино – туман ички ишлар бўлими маъмурий биносининг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этган туман фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари меҳмонларни самимий тарзда кутиб олишди. Тадбирда соҳа фахрийлари, нуронийлар, ёшлар, ички ишлар тизимида фаолият олиб бораётган соҳа ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар Республикамизда мазкур соҳала олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида гапириб, соҳа ривожига ҳисса қўшган Сўх тумани фахрийлари номларини тилга олишди. Мазкур янги бинонинг қурилишига 13 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланди.
Тадбир давомида ички ишлар соҳаси фидоийларига ички ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди. Бундай қимматбаҳо ва эсдалик совғалар мазкур бино қурилишида ҳисса қўшган “Мирзоқурбон” МЧЖ раҳбари О. Одилов ва қурилиш ишларида намуна бўлганларга ҳам топширилди.
Бинонинг рамзий лентаси қирқилиб, туман ички ишлар бўлими бошлиғига рамзий калит топширилди ва меҳмонлар бинода соҳа вакилларига яратиб барилган шароитлар билан танишдилар. Тадбир бир пиёла чой устида санъат аҳли чиқишлари билан янада файзли ўтди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram