БИЗ БИР БЎЛСАК - ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ!
2024-04-19 19:02:26 350
БИЗ БИР БЎЛСАК - ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ!
Республика Маънавият ва маърифат маркази хамда Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилган "Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остидаги лойиҳалар Фарғона вилоятининг энг чекка гўшаларида ҳам кўтаринкилик билан ўтказилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасидаги тадбирлар бугун Сўх туманида ташкил этилди.
Республикамиз марказидан ташриф буюрган таниқли актёрлар ва санъаткорлар иштирокидаги тантанали тадбир туманимизнинг Ҳушёр маҳалласида бўлиб ўтди. Туманимизга ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида маҳалла маданият марказида тантанали тадбир ташкил этилди.
Самимий давра суҳбати билан бошланган мазкур тадбир ҳақиқий базм кечасига айланиб кетди. Санъаткорлар ижросидаги қўшиқларга рақсга тушган томошабинлар мазкур тадбирдан юксак таассурот олдилар.
“Кинокарвон” лойиҳаси доирасида ҳушёрлик томошабинларга тадбир охирида "Ўзбек қизи" фильми намойиш этилди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида меҳмонлар туманимизнинг диққатга сазовор жойларини ҳам томоша қилдилар ва маҳаллалар гузарларида аҳоли билан самимий суҳбатлар ташкил этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram