СЎХ ТУМАНИДА “ДХХ КУБОГИ”НИНГ СЕКТОР БОСҚИЧИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-04-17 16:35:26 299
Сўх туманида “ДХХ кубоги”нинг сектор босқичи давом этмоқда
Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйинларнинг саралаш мусобақаларида дастлаб, Сўх тумани 4 та сектор кесимида 27 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўртасида ҳудудларга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Ғолиб жамоалар туман, вилоят ва республика босқичларида иштирок этишади.
Маълумот учун, мусобақаларнинг биринчи босқичи жорий йилнинг апрел-май, иккинчи босқичи июн-июл ойларида ҳамда учинчи финал босқичи август ойида ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақаларда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича мусобақаларда иштирок этишлари мумкин.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram