АҲОЛИНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН АСРАШ ВА ҲИМОЯЛАШ МАҚСАДИДА ҲАМКОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛЯПТИ
2024-04-16 16:47:25 275
Аҳолини фавқулодда вазиятлардан асраш ва ҳимоялаш мақсадида ҳамкорлик тадбирлари ўтказиляпти
Республикамизда “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” доирасида аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Сўх туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ташкил этиш бўлинмаси бошлиғи, лейтенант Фархиддин Саидовнинг бизга берган маълумотига кўра, бундай тарғибот тадбирлари туманимизнинг тоғолди ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида айниқса, тизимли амалга оширилмоқда ва аҳолини огоҳликка чақирувчи тадбирлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги “Аҳоли ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 426-сонли қарори ижроси доирасида Фарғона гидрометеорология бошқармаси, вилоят ва туман ФВБ ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда Ҳушёр асосий сел йўлида жойлашган аҳолига ОГОҲНОМАЛАР тарқатилди.
Ушбу тадбирлар Сўх туманида сел ва сув тошқини хавфи мавжуд объектларда, аҳоли ва хўжаликлар сел ва сув тошқин даврини беталофат ўтказиш мақсадида ўтказилаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram