ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИНИНГ ИЧКИ ЙЎЛЛАРИ АСФАЛЬТЛАШТИРИЛМОҚДА
2024-04-13 17:55:29 255
Қизилқиёқ маҳалласининг ички йўллари асфальтлаштирилмоқда
Маҳаллалар, айниқса, чекка ҳудудларни ободонлаштириш, ушбу ҳудудларда аҳолига қулай турмуш шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида мамлакатимизда турли дастур ва лойиҳалар асосида амалий ишлар қилинмоқда. Айтиш лозимки, бу эътибордан Сўх тумани аҳолиси ҳам баҳраманд бўлишаётир.
Президентимизнинг 25 ноябрь 2020 йилдаги 4898-сонли “Жаҳон Банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар Банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан Сўх туманида 9 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар асосида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун 4 219 517 минг АҚШ доллари йўналтириши белгиланган.
Айни кунда туманимизнинг Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу лойиҳа доирасида маҳалла ички кўчаларини асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг маълумотига кўра, мазкур маҳаллани асфальтлаштирилиши учун 2 миллиард 797 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Энг асосийси, айни кунда туманимизнинг энг чекка қишлоғи аҳолиси ҳам берилаётган эътибордан баҳраманд бўлишаётир. Бу эътибор ва ғамхурликдлардан эса, барча маҳалла фуқаролари мамнун ва миннатдор.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram