ЖОМЕ МАСЖИДЛАРДА ҲАЙИТ НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ
2024-04-10 10:46:56 343
ЖОМЕ МАСЖИДЛАРДА ҲАЙИТ НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ
Бугун бутун Республикамиз бўйлаб Рамазон Ҳайити кенг нишонланди. “Яхши ният ва эзгуликка лиммо-лим бўлган инсонийлик орзу-ниятлар билан тутган рўзамизни Оллоҳ-таъоло ўз даргоҳига қабул айлаган бўлсин”, - дея ҳар бир мусулмон инсон борки, жоме масжидлар томон йўл олишди. Эрта тонгдан барча жоме масжидларла Ҳайит намози ўқилди. Жумладан, Сўх туманидаги жоме масжидларда ҳам Ҳайит намози адо этилди.
Ҳайит намозини тўла тўкис адо этиш мақсадида туман ҳокимлигида штаб тузилиб, барча масжидларда қулай шарт-шароитлар яратиб берилди. Ҳамкор ташкилотлар ва мутасадди идоралар вакиллари томонидан навбатчилик ташкил этилди.
Ҳайит намози жараёнида қилинган мавъиза ва дуоларда тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлиги, осмонимиз мусаффолиги ва порлоқ келажагимизнинг мустаҳкамлиги ниятида самимий тилаклар билдирилди. Маълумот учун: бугун тумандаги 10 та жомеъ масжидида жами бўлиб, 4 000 нафардан ортиқ аҳоли Ҳайит намозини адо этдилар.
Бугун туманимизнинг аксарият маҳаллаларида Рамазон Ҳайити муносабати билан турли тантанали тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларга оид янгиликларни Сиз азизларга улашиб боришга ҳаракатдамиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram