Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЭНГ АСОСИЙ МАСАЛА

×

 2024-04-08 17:52:31    238

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш энг асосий масала

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябр “Аҳоли ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 426-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорнинг асосий мақсади фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган.

Бу бўйича тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 29 февралдаги 25/24-11-сонли қарори ва Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 1 март кунги 92/01-49-сонли йиғилиш баёни ҳам қабул қилинган.

Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” доирасида туманимизда турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бундай тарғибот тадбири Фарғона гидрометеорология бошқармаси, вилоят ва туман ФВБ ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Биргаликдаги бундай тарғибот тадбирлари Сўх туманида сел ва сув тошқини хавфи мавжуд объекларда айниқса, мунтазам ўтказилаётир. Малбут маҳалласида бўлган ҳамкор ташкилотлар вакиллари аҳоли томонидан  ва хўжаликларда сел ва сув тошқин даврини беталофат ўтказиш бўйича 6-сонли мактаб ўқувчиларига тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда Малбут қишлоғининг сел хавфи ҳудудида жойлашган аҳолига огоҳномалар тарқатилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram