Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙҲУНОБОД ТУМАНИ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА ФУҚАРОЛАР ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ КУННИНГ АСОСИЙ ВА ДОЛЗАРБ МАСАЛАСИ!

×

 2024-04-06 16:17:46    351

PDF юклаш
Чоп этиш




Сайҳунобод тумани тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва фуқаролар даромадини ошириш куннинг асосий ва долзарб масаласи!

Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини оширишга қаратилган ишларда Сайҳунобод тумани тажрибасини қўллаш юзасидан қилинаётган амалий ишлар Республика ва вилоят миқёсидаги мутасадди раҳбарлар иштирокида ўрганилаётир. Бугун туманимизда бўлган Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ҳам “хонадонбай” тизими асосида туман ҳудудларида амалга оширилаётган ишларни шахсан ўрганди.

Туманимизнинг Ленбур, Девайрон, Янгиариқ ва бошқа маҳаллаларда бўлган вилоят ҳокими биринчи ўринбосари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасадди раҳбарлар билан биргаликда маҳалла еттилиги, нуронийлар ва тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Мазкур учрашувларда куннинг энг асосий масалаларидан бўлган аҳоли даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш, банк кредити орқали фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш, томорқадан самарали фойдаланиш усуллари таҳлил этилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бевосита маҳаллий тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг иш тажрибаси билан танишди ва муаммоларини ўрганди. Маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда иш олиб бориш, асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманда томорқадан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва томорқада етиштирилган маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш бўйича ҳам таклифлар ўртага ташланди. Томорқада нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, балки иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари, товуқ павраришини йўлга қўйиш, асаларичилкни ривожлантириш қулайлиги Сўх тумани шароитига мос эканлиги қайд этилди. 

Ушбу соҳаларни, айниқса, асаларичилкни йўлга қўйиш юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддиларига тарғибот ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.  Даромад олиш истагида бўлган фуқароларга кредитлар ажратиш бўйича туманда фаолият олиб бораётган банклар мутасаддиларига ҳам кўрсатмалар берилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram