ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ САКСОН ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-04-06 15:12:18 308
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг саксон олтинчи сессияси бўлиб ўтди
Сўх тумани ҳокимлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг саксон олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессиясида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Сессияга туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди.
Сессия кун тартибига тўртта масала қўйилди:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги ПҚ-39 сонли қарорининг 5,4-бандига асосан туманда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурларининг ижроси, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5-январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бандига асосан “Сув истеъмолчиларга шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитларини тасдиқлаш” тўғрисида;
- “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида туманда маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида;
- 2024 йил 1-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида.
Сессияда депутат Субҳонали Нишонов таклифига биноан кун тартибига туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Сариканда маҳалласида жойлашган ОШПда автоклав йўқлиги ва ушбу масаланинг ечими юзасидан масала киритилди.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги 39-сонли қарорининг 5,4-бандига асосан туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари туман оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари билан биргаликда дастурлар ижросини, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича халқ депутатлари туман Кенгашларида ҳисобот бериб бориши амалиёти жорий этилган.
Масалага оид сўзга чиқган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев сессия иштирокчиларига бу бўйича тўлиқ маълумот етказди.
Сессия кун тартибига қўйилган иккинчи масала юзасидан сўзга чиқган туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Ўткиржон Болтабоев Сўх тумани аҳолисига мазкур соҳа томонидан кўрсатилган хизматлар, соҳадаги муаммо ва камчиликлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Қизғин савол-жавобларга бой бўлган мазкур масала юзасидан ҳам депутатлар яуний қарор қабул қилишга келишиб олишди.
Шундан сўнг, сессияда учинчи масала кўрилди. Мазкур масала юзасидан депутатлар Республика маънавият ва маърифат маркази Сўх тумани бўлинмаси раҳбари Гулшанжон Ибрагимовнинг ҳисоботини тинглашди.
Сессия кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича сўзга чиқган туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Зайлидин Искандаров иштирокчиларга 2024 йил 1-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан ҳисобот берди. Бу масалага доир қизғин савол жавоблар қилинди.
Шундан сўнг депутат Субҳонали Нишоновнинг таклифига биноан сессия кун тартибига қўйилган масала муҳокама этилди. Бу бўйича депутат томонидан мутасадди соҳа раҳбариятига йўналтирилган депутатлик сўрови ўқиб эшиттирилди. Туман марказий шифохонаси бош ҳакими, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Санжарбек Исмоиловга мазкур камчиликларни тизимли бартараф этииш ва қилинган ишлар бўйича маълумот тақдим этиш вазифаси юкланди.
Сессия давомида қўйилган масалалар бўйича депутатларнинг музокаралари тингланди. Масала юзасидан сессия иштирокчилари ўзаро фикр алмашдилар ва шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг саксон олтинчи сессияси якунланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram