Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТУРОН” МАКТАБ ТЕАТРИ ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-04-05 17:41:30    269

PDF юклаш
Чоп этиш


“Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи ўтказилди

Бугун туман маданият марказида “Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов Низомига кўра, мазкур танловда тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этдилар.

Танлов шартларига кўра, иштирок этган 5 та жамоа ўзаро беллашдилар. 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Ситора”, 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Реннессанс”, 16-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Ибрат”, 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Шарқ” ва 29-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Мавлоно” жамоалари иштирокчиларининг маҳорати ва истеъдоди ҳакамлар ҳайати томонидан синовдан ўтказилди.

Майдонга туган жамоалар танловнинг асосий шартлари – “Бизнинг мактаб”, “Маданият ва санъат билимдони” ва “Театр-ибратхона” шартлари асосида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Асосан саҳна кўринишлари залга тўпланган томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Жамолар совғаларни туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ва вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакили қўлидан қабул қилиб олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram