ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-04-05 17:38:57 310
Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди
Аҳолини табиий ва техноген хусусиятига эга бўлган турли вазиятлар ва фавқулодда ҳолатларда ҳимоя қилиш ва уларни бундай ҳолатларда қутқариш бўйича туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётир. Мана шундай тадбир туман маданият марказининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган фуқароларга мавзу бўйича кенг тушунча ва маълумотлар берилди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда фуқаро муҳофазаси муҳандислик - ҳимоя иншоотларининг яширинувчиларни қабул қилишга тайёрлаш тартиби юзасидан маълумотлар етказилди.
Туман ҳокимлиги ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари томонидан мавзуга доир берилган маълумотлар аҳолини огоҳликка чақириш ва ҳар доим ҳушёр бўлишларига қаратилди. Зотан инсон ҳаёти ҳар нарсадан устун ва уни асраш, ҳимоялаш биринчи галдаги вазифа саналади.
Тадбир давомида ис гази ва овқатдан заҳарланиш бўйича ҳам маълумот ва тушунчалар берилди. Тадбирда иштирок этган фуқаролар ҳам бу бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини изҳор этдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram