ТУМАН МАРКАЗИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА ЖОЙЛАШГАН ХОНАДОНЛАР ҲУДУДИ ВА БЎШ ТУРГАН, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ФОЙДАЛАНМАЙДИГАН ЕР МАЙДОНЛАРИДА ЯШИЛ ҲУДУДЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ
2024-04-04 15:52:01 230
Туман марказидаги маҳаллаларда жойлашган хонадонлар ҳудуди ва бўш турган, қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ер майдонларида яшил ҳудудлар барпо этилади
“Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида туманимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Яшил ҳудудлар барпо этиш учун айни кунда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан бўш турган ер майдонлари, қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ҳудудлар танлаб олинмоқда.
Туманнинг Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг марказий шифохона йўналишидаги йўл чети ва хонадонлар жойлашган ҳудудларга асосан гуллар экиш учун жой тайёрланмоқда. Бу ишларга туман ободонлаштириш бошқармасининг ишчи-ҳодимлари жалб этилган.
Туманнинг Навобод маҳалла фуқаролар йиғинининг кичик саноат зонаси жойлашган ҳудудидан ҳам қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ер майдони танлаб олинди ва бевосита туман ҳокими бошчилигида махсус техника воситаси орқали манзарали дарахтлар кўчати етиштириш ва ниҳол ўтқазиш учун танлаб олинган майдон ҳудуди теккисланди. Бу ерга асосан терак қаламчалари ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилади.
Бу хайрли ишга туманнинг барча корхона-ташкилотлар мутасаддилари ва тадбиркорлар жалб этилди. Туман секторлари кесимида ҳам ушбу хайрли ташаббус қўллаб-қувватланиши орқали яшил ҳудудлар барпо этилишига асос солинадиган бўлди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram