БЕРИЛАЁТГАН ЭЪТИБОРДАН МАҲАЛЛАНИНГ ИШСИЗ ЁШЛАРИ МАМНУН!
2024-04-04 15:47:08 171
Берилаётган эътибордан маҳалланинг ишсиз ёшлари мамнун!
Ёшлар, айниқса, ишсиз бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш, давлатимиз томонидан берилаётган эътибор орқали уларни руҳлантиришга қаратилган ҳаракатлар бугун ўзининг самарасини бераётир.
Тул маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Баҳрамали Ҳайдаровнинг бизга берган хабарига кўра, айни ушбу йўналишда маҳалла ҳоким ёрдамчиси билан мустаҳкам ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бунда ёшларга субсидий асосида берилаётган меҳнат анжомлари уларнинг бандлигини таъминлашда асосий омил бўлиб хизмат қилаётир.
- Маҳалламизда истиқомат қилувчи ишсиз ёш Отабек Мамадисоевга маҳалла ҳоким ёрдамчиси Толибжон Муродов билан биргаликда субсидия асосида мультикультиватор техникаси олиб беришга эришдик. Бугунги кунда Отабек кунига ўртача 350-400 минг сўм оиласига даромад олиб кирмоқда. Зотан давлат томонидан берилаётган беминнат ёрдамни ўзининг ҳақиқий эгаларига етказиб бериш бизнинг энг асосий вазифамиздир, - дея ёзмоқда маҳалла ёшлар етакчиси Баҳрамали Ҳайдаров.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram