МИБ ОГОҲЛАНТИРАДИ: ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР SMS ШАКЛИДА БОРАДИ
2024-03-29 15:51:33 775
МИБ огоҳлантиради: ижро ҳужжатлари ҳақидаги хабарлар SMS шаклида боради
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси томонидан фуқароларнинг қарзи борлиги ва уни Telegram тармоғи орқали осонгина тўлаш мумкинлиги ҳақидаги фейк хабарлар кўплаб фойдаланувчиларга юборилмоқда.
Огоҳ бўлинг ! Шахсий рақамлар, ижтимоий тармоқлар орқали келган қарздорликни бартараф қилиш ҳақида ҳар қандай хабарлар фейк ҳисобланади ва Мажбурий ижро бюроси томонидан юборилмайди,хабарлар фақатгина, SMS хабар орқали ҳамда “MIB” кўринишидаги аккаунтдан юборилади.
Ҳурматли фуқаролар, шахсий маълумотларингизни сақлаш, киберҳужумларни олдини олиш мақсадида ўзингизга тааллуқли бўлган маълумотларни расмий бўлмаган ва шубҳа уйғотувчи платформаларга киритмаслигингизни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, қарздорлик ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни Бюронинг “MIB.UZ” расмий сайти ва Бюрода мурожаатларни электрон қабул қилиш марказининг «1107» қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram