СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДА ВИЛОЯТ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ БОШЛИҒИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2024-03-28 15:15:55 165
Соҳибкор маҳалласида вилоят пенсия жамғармаси бошлиғи иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича яратиб берилган тизим асосида бугун барча соҳалардаги мушкулотларга ечим топилаётир. Вилоят даражасидаги турли соҳа вакиллари ва мутасаддилари томонидан туманларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар айнан мана шундай эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган.
Фарғона вилояти Сўх тумани фуқаролари учун Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи З.Акрамов томонидан Соҳибкор маҳалласида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
1-сектор биносида ташкил этилган сайёр қабулда барча маҳаллалардан фуқаролар қатнашиб, ўз муаммолари юзасидан мурожаат этдилар. Бошқарма бошлиғи томонидан пенсия тайинланиши борасида муаммоси, саволлари бўлган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонунчиликдаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳамда яратилиб берилаётган имтиёзлар, қулайликлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Шу кунни ўзида икки нафар фуқаронинг мурожаати бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Мазкур фуқароларга жамғарма бошлиғи иштирокида совға-саломлар манзилли етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram