Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХДА КАРТОШКА ЭКИШ БОШЛАНДИ

×

 2024-03-27 16:18:41    183

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХДА КАРТОШКА ЭКИШ БОШЛАНДИ


Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманимизда бу йилги ҳосил учун айни кунда қизғин ишлар амалга оширилмоқда. Сўхлик бободеҳқонлар она-ерга ризқ-рўзимиз бўлган турли маҳсулотларни қадашмоқда.


Сўх картошкасининг довруғи бутун дунёда достон бўлган десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Сўхда картошкачиликнинг ўзига хос мактаби шаклланган. Агротехник талаблар асосида экилган ва парваришланган картошканинг бир гектаридан миришкорларимиз 60 тоннагача ҳосил олишган.


Айни кунда туманимиздаги барча деҳқон ва фермер хўжаликларида, ширкатларда картошка экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Барча соҳа вакиллари - миришкор деҳқонларимиз хирмонига барака тилаймиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram