Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕВАЙРОН МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2024-03-27 16:10:10    220

PDF юклаш
Чоп этиш


Девайрон маҳалласида электр таъминоти янада яхшиланмоқда

Туманимизда коммуникация тизимидаги аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш, фуқароларимизга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида турли лойиҳалар ва дастурлар орқали амалий ишлар олиб борилмоқда. Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш йўналишидаги ишлар мана шундай амалларнинг бир қисми ҳисобланади.

Туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг бизга билдиришича, мана шундай комплекс ишлар бугун туманимизнинг аксарият маҳаллаларида олиб борилаётир. Девайрон маҳалласидаги амалий ишлар Жаҳон Банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

“Сўх туман Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини электр таъминотини мукаммал таъмирлаш” лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишлар туманимизнинг қурувчилари зиммасига юклатилган. Мазкур ишларга Жаҳон Банки томонидан 1 миллиард 570 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram