Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2024-03-27 16:07:32    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Асосий фан олимпиадасининг республика босқичи ғолиблари аниқланди


Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида асосий фан олимпиадасининг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари иштирок этишди. Тадбирда олимпиаданинг ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Бу йилги олимпиадада Сўх туманидан ҳам талабалар иштирок этишиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Танлов якунига кўра, тожик тили ва адабиёти фанидан бизнинг талаба иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Туманимизнинг 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шодиёна     Собиржоновани ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз. Республикада ушбу фандан биринчи ўрин самарқандлик Меҳрубон Мардоновага насиб этди.

Талабаларимизнинг мувафақияти бардавом бўлишини ва келгусида биринчи ўринни эгаллашларини тилаймиз!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram