ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛАСИНИНГ ЖАВПАЯ МАССИВИДА КУРКА ПАРВАРИШИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА
2024-03-27 16:04:38 179
Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида курка парвариши йўлга қўйилмоқда
Айни кунда туманимизнинг Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивида баҳорги юмушлар – экин экиш, турли дарахтлар кўчати ўтқазиш ишлари фуқароларимиз томонидан изчил амалга оширилмоқда. Мазкур мавзеда бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Иссиқхоналар ҳудудига янги кўчатлар ўтқазиш ишлари туман ҳокими иштирокида давом эттирилди. Бўш турган иссиқхоналарга картошка экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳудудда паррандачиликни ривожлантириш юзсидан ҳам ишлар олиб борилаётир. Туман ҳокими ташаббуси билан бу ерда курка парвариши йўлга қўилди. Паррандалар учун махсус катак қурлиши ҳам давом этяпти. Айни дамда олиб келинган паррандалар тажриба сифатида бириктирилган фуқаролар томонидан парваришланмоқда.
Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар ижарачилар билан бўлиб ўтган суҳбатда таҳлил этилди. Маҳалла аҳли билан суҳбат чоғида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram