Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОҲИЛ” ДАМ ОЛИШ МАСКАНИДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2024-03-26 16:39:08    177

PDF юклаш
Чоп этиш


“Соҳил” дам олиш масканида ифторлик дастурхони ёзилди

Туманимизнинг Сойбозор мавзесидаги “Соҳил” дам олиш масканида муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди. Мазкур тадбирда туманимизнинг барча маҳаллаларидан таклиф этилган 400 нафарга яқин фуқаролар иштирок этидилар.

 

Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ҳоким ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари ҳам қатнашди. Тадбирда иштирок этган нуроний онахонлар, мўнис аёллар ва хотин-қизлар ҳам берилган эътибор учун ифторлик ташкилотчиларига дастурхон устида самимий миннатдорчилик изҳор этдилар.

 

Тадбир жараёнида муборак рамазон ойи фазилатлари ҳақида гапирилди, ушбу ойнинг улуғлигига оид ҳадислар орқали тушунтиришлар берилди.   Ифторлик дастурхонида иштирок этганлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғорларимизга барака, деҳқончиликларимизга мўл ҳосил тилаб, дуо қилишди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram