ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР БИЛАН СОДДАЛАШТИРИЛГАН БОЖХОНА ЙЎЛАГИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
2024-03-25 17:13:07 226
Туркий давлатлар билан соддалаштирилган божхона йўлаги жорий этилади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–194-сон, 19.06.2023 й.) қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2022 йил 11 ноябр куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram