Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЭНГ ЯХШИ МАҲАЛЛА РАИСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2024-03-25 17:05:46    188

PDF юклаш
Чоп этиш


“Энг яхши маҳалла раиси” кўрик-танлови туман босқичи ғолиблари тақдирланди

Республикамизда маҳалла тизимига берилаётган эътибор самараси ўлароқ соҳада фаолият олиб бораётган мутасаддилар фаолияти ҳам мукаммаллашиб, халқ дарди билан яшаш ва халқ фаровонлиги учун ишлаш каби эзгу мақсад уларнинг онгу шуурига тобора чуқурроқ сингиб бормоқда. Намунали фаолият юритаётган маҳалла мутасаддиларини муносиб рағбатлантириш эса уларни янада самаралироқ фаолият олиб боришга ундаётгани айни ҳақиқат.

Маҳалла тизими ходимари куни муносабати билан ташкил этилган “Энг яхши маҳалла раиси” кўрик-танловида ҳам бизнинг туманимиздан иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган раислар ҳам бор. Бу каби фаол раисларимиз муносиб тақдирланишди ҳам.

Туманнинг “Соҳил” тантаналар саройида ташкил этилган тадбирда ушбу кўрик-танлов ғолибларига бир марталик пул мукофоти ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Мазкур кўрик-танловда биринчи ўрин Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодиржон Сафоевга насиб этди. Сариканда маҳалласи раиси вилоятда иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Иккинчи ўрин Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновга насиб этга бўлса, учинчи ўринни Тул маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қаҳрамонжон Аҳмедов эгаллади. Тул раисига бу йили “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

Тўртинчи ўринга Зангат маҳалла фуқаролар йиғини раиси Умарали Сатторов лойиқ деб топилган бўлса, бешинчи ўрин Қизилқиёқ маҳалласи раиси Мадиёржон Мамашариповники бўлди.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан барча ғолиб ва совриндор маҳалла раисларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 1, 2, 3-ўринни эгаллаган маҳалла раисларига 3 миллион сўмлик, 4-ўринни олган раисга 2 миллион сўмлик ва 5-ўрини эгаллаган маҳалла раисига 1 миллион сўмлик сертификат тақдим этилди.

Барча фидойи ва ўрнак кўрсатган, намуна бўлган маҳалла раисларини ушбу мукофотлар билан самимий муборакбод этамиз.

Бардавом бўлсин!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram