“ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ РАҲБАРИЯТИ ИШТИРОКИДА ҒАЗНОВ МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2024-03-25 17:03:29 264
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбарияти иштирокида Ғазнов маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Айни кунда туманимиз ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Сўх туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари иштирокида ҳам сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Ғазнов маҳалласида ташкил этилган навбатдаги қабулда марказ директори Сайидали Темиралиев шахсан иштирок этди.
Ташкил этилган мазкур тадбирда марказ директори томонидан Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга мазкур марказнинг фаолият тури ва унинг вазифалари ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Қабул давомида ижтмоий хизмат ва амалий кўмак масаласида фуқаролар ушбу марказга ва марказ ходимларига бемалол мурожаат қилишлари мумкинлиги таъкидланди.
Сайёр қабул маҳалла аҳли билан очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октябрдаги 654-сонли ва 2023-йил 10-ноябрдаги 596-сонли қарорлари талаблари, нафақаларни тайинлаш, тўлаш, рад этиш ёки тўлашни давом этиш сабаблари тушунтирилди.
Қабул давомида 18 нафар фуқароларнинг турли мавзулардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Барча мурожаатчиларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram