Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ МАВЗЕСИДА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ БИЛАН ТУМАН ҲОКИМИ ВА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИНИНГ МУЛОҚОТИ ЖАРАЁНИДА САВОБЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ

×

 2024-03-25 16:42:55    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпая мавзесида ёшлар етакчилари билан туман ҳокими ва ёшлар етакчиларининг мулоқоти жараёнида савобли ишлар амалга оширилди

Айтиш лозимки, ўтган 2023 йилда туманимиз ҳудудида маҳаллаларда фаолияти йўлга қўйилган ёшлар етакчилари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга нисбатан муҳаббатини янада оширишга доир турли тадбирлар ўтказилди. Айнан ушбу масалага бағишланган очиқ мулоқот туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида туман ёшлар етакчилари билан ноанъанавий тарзда бўлиб ўтди.

Айни кунда Республикамизда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Туманинг Қалъача маҳалласига ташриф буюрган ёшлар етакчилари бу ҳудудда амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

Тадбирда туман ҳокими томонидан туман маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан ҳудудларда ёшларни, айниқса, уюшмаган ёшларни турли тадбирларга жалб этиш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш бўйича ўтказилган тадбирлар таҳлил этилди.

- Ватанпарварлик туйғусини ёшлар онгида шакллантириш фақатгина маданий-маърифий тадбирлар билан чекланиб қолмайди. Бугунги ёшларимиз ўзларининг меҳнати ва саъй-ҳаракати билан Ватан тараққиётига ҳисса қўшишлари лозим. Бир дона дарахт экган одам ҳам Ватаннинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшган ҳисобланади. Иккинчидан, дарахт экиб, боғ яратиш савоб амал ҳисобланади. Ёшларни ҳар доим фойдали жамоат ишларига жалб қилишимиз лозим, - деди туман ҳокими ёшлар билан учрашув чоғида.

Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида ёшлар ишлар Агентлиги апарат ходимлари ҳамда барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари биргаликда амалий ишлар олиб боришди. Қалъача маҳалласи ҳудудида жойлашган Жавпая массивида мевали дарахтлар кўчати ўтқазилиб, “Ёшлар боғи” барпо этилди.

Тадбир амалий меҳнат ва давра суҳбати ҳамоҳанглигида жуда таъсирчан ўтди. 2024 йил учун тасдиқланган амалий режаларни бажарилиши юзасидан қабул қилинган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram