Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ТАНТАНАЛИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

×

 2024-03-23 11:08:07    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла тизими ходимлари куни тантанали қайд этилди

Туманимизнинг Сойбозор мавзесидаги “Соҳил” тантаналар мажмуасида маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, маҳалла тизимида фаолият олиб борган нуронийлар ва меҳнат фахрийлари, айни дамда тизимда фаолият олиб бораётган маҳаллалар еттилиги иштирок этдилар.

Тадбирда барча иштирокчиларга ифторлик дастурхони ёзилди. Чиройли дуолар билан бошланган тадбир ҳақиқий тантанага айланиб кетди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча тизим ходимларини байрам билан табриклаб, бугунги кунда маҳалла еттилигига давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган юксак эътиборни сидқидилдан қилган меҳнат билан оқлаш лозимлигини таъкидлади. Тадбирда туман маҳаллаларидан келган салкам 200 нафар вакиллар иштирок этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram