ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
2024-03-20 15:23:24 347
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар таҳлил қилинди
Туман маданият марказининг мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида қишлоқ хўжалигига ихтисослашган субъектлар раҳбарлари, 2-сектор ҳудудида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари раислари, мазкур ҳудуд маҳалла фуқаролар йиғинлари еттлиги, ҳоким ўринбосарлари иштирокида 2024 қишлоқ хўжалиги йили учун олиб борилаётган амалий ишларга оид очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими бугунги баъзи қишлоқ хўжалиги раҳбарлари томонидан баҳорги юмушларни бошлашдаги масъулиятсизликлари, баҳор фасли келишига қарамай, баъзи хўжаликларда ба йилги қишлоқ хўжалиги учун умумун тараддуд кўрилмаганлиги, чорвачилик ва боғдорчилик йўналишларида фаолият олиб борадиган хўжаликларнинг аксариятида баҳорги ишлар суст кечаётганлиги, туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан берилган топшириқларнинг ижросида лоқайдсизлик ҳолатлари учраётганлигини таъкидлаб, барча хўжаликлар мутасаддилари фаолиятига танқидий нуқтаи назардан баҳо берди.
Деҳқонлар, боғбонлар, чорвадорлар, тизимда хусусийлик шаклида фаолият олиб бораётган барча мутасаддиларнинг фаолиятига баҳо берилиши, йўл қўйган камчиликларни бартараф этилиши, амалга оширилган ишлар хусусида тизимли равишда ахборот бериб борилиши, такрорий топшириқлар ижросини пайсалга соладиган раҳбарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши бўйича қатъий кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram