Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁРДАМГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2024-03-20 15:22:21    314

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди


Миллий байрамлар ва тарихий кунлар арафасида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар, ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиш саховатпеша инсонларнинг доимий юмушига айланган. Бу йўналишда туманимизнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Наврўз байрами арафасида Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов ташаббуси билан ташкил этилган “Саховати маҳаллаи Ҳазрати Али” жамғармасидан Ҳазрати Али, Сариканда, Сарибозорича ва Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинлариларда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 40-нафар оиллаар ҳолидан хабар олиниб, уларни муборак рамазон ойида Наврўз айёми билан табриклаб, ҳомийлар томонидан берилган ун, ёғ, гўшт маҳсулотлари манзилли етказиб берилди.

- Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6-мартдаги 137-сонли фармойиши ва шу асосда қабул қилинган вилоят ҳокими ва туман ҳокимининг фармойишларида ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган. Мақсадимиз муборак рамазон ойида бундай оилалар ҳолидан хабар олиш ва Наврўз байрами арафасида уларга озгина бўлса ҳам, шодлик ва хурсандчилик улашишдан иборат, - дейди Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси.   

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram