Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭНГ АВВАЛО ОИЛА ҚЎРҒОНИ МУСТАҲКАМ БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ

×

 2024-03-19 16:18:46    347

PDF юклаш
Чоп этиш


Энг аввало оила қўрғони мустаҳкам бўлмоғи лозим

Туманимизнинг 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2023 йил кунидаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги №ПҚ-401-сонли ҷарори 3-илова 37-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича (ЖИБ) Сўх тумани суди, туман оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ички ишлар бўлими ҳамда ФХДЁ билан ҳамкорликда никоҳдан ажралиш учун ариза берган оилаларни яраштириш бўйича сайёр қабул ўтказилиши юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Қабул давомида никоҳдан ажралишни олдини олиш, оилани сақлаб қолиш бугунги куннинг долзарб масалалардан эканлиги, шу сабабли судлар ушбу йўналишда хамкор ташкилотлар билан тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги;

Судларда ишларни кўришда асосий эътибор фуқаролар ўртасидаги низоларни аввало тарафларни яраштириш, келиштириш орқали ҳал этилишига эришиш, қариндошлар ўртасидаги қариндошчилик ришталарини сақлаб қолишга, икки тарафни ҳам манфаатли натижага эришиши натижадорлигига қаратилаётганлиги ҳақида гапириб ўтилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларда оилалар ўртасида келиб чиқадигани низоларни ўзаро келишув йўли билан ҳал қилишга қаратилган медиаторлар тизимини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлишлиги, ушбу норма ёш оилаларнинг никоҳларини сақлаб қолишга бўлган ҳаракатларни судгача, яъни тарафларнинг низолари кескинлашмасдан туриб, ҳал этиш механизмини такомиллаштириш орқали оилаларни дастлабки низо бошланиши вақтидаёқ яраштириш масалаларини кенг қамровли кўриб чиқиш имконини беради ва низони судгача ҳал этишга ваколатли бўлган органлар маъсулиятини оширилиши тушунтирилди.

Оила ва хотин-қизлар бўлими ва унинг жойлардаги вакиллари ваколатларини оширган ҳолда оилани яраштириш борасида таъсир чораларини кучайтириш, бунда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилиши қайд этилди:

Оила ва хотин-қизлар бўлими ва унинг жойлардаги вакиллари томонидан турмуш қуриш арафасида турган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар олиб бориш;

икки ёшнинг оилавий муҳити, дунёқарашлари бир-бирларига муносиблиги, никоҳланувчиларнинг турмушга тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳолатларини чуқур ўрганиш лозим бўлади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram