Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ “АЛИФБЕ БАЙРАМИ” ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-03-19 16:16:43    294

PDF юклаш
Чоп этиш


Бошланғич синф ўқувчиларининг “Алифбе байрами” ўтказилди


Туманимизнинг болалар мусиқа ва санъат мактабида 1-сонли умумий ўрта мактаб ўқитувчиси Мулложон Файзидинов ташаббуси билан “Раҳмат, сенга Алифбе!” мавзуси остида “Алифбе байрами” деб номланган тадбир ташкил этилди. Бу йил бошланғич синфлар ўқитувчиси Мулложон Файзиддиновнинг ўқувчилари 1-синфни битиришаётир ва ташкил этилган мазкур тадбирда ўқувчилар ўз чиқишлари орқали иштирокчиларга ўз билимларини намойиш этдилар.


Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулнозахон Усмоновалар ўқувчиларнинг ота-оналари билан болалар чиқишидан баҳраманд бўлдидар. Мактаб, бахтли болалик ҳақида ижро этилган куй-қўшиқ ва шеърлар барча томошабинларга манзур бўлди.


Тадбир охирида ёш ўқитувчи Мулложон Файзидиновга туман ҳокими ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг “Фахрий ёрлиқ”лари ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Мактаб маъмурияти томонидан фаол ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ҳам совғалар тақдим этилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram