ҲАШАР
2024-03-18 17:07:01 218
Ҳашар
- Юртимиз бўйлаб давом этаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Ровон маҳалласининг “Маънавият” ва “Адолат” кўчаларида ҳар бир хонадоннинг аъзоларини жалб этган ҳолда ушбу кўчаларда ариқларни тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш ишлари кўтаринки кайфиятларда олиб борилди, - дея бизга хабар йўлламоқда мазкур маҳалла ёшлар етакчиси Тасвир Бобоев.
Бугунги хайрия ҳашарига маҳаллада яшовчи 140 нафарга яқин фуқаролар ва ёшлар чиқиб, олиб борилган ободонлаштириш ишларида ариқлар тозаланди, майиший чиқиндилар олиб ташланди, мевали дарахтлар экилди, дарахтлар оқланди.
Наврўз байрамини кўтаринкилик билан ва талофатсиз ўтказиш мақсадида туман ички ишлао бўлими ходимлари, ҳарбийлар, миллий гвардия ходимлари, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамда маҳалланинг бешлик ходимлари иштирокида маўалланинг барча кўчаларида тозалаш ва кенг тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилиб, барча фуқаролар билан манзилли ишлар олиб борилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram