Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРГА ОИД ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-03-18 17:03:29    211

PDF юклаш
Чоп этиш


Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларга оид очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Туманимизнинг 1-секторидаги Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларга оид очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган ширкат хўжалиги мутсаддилари, боғдорчилик фермерлари раҳбарлари, фермер хўжаликлари мутасаддилари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида барча иштирокчиларга 1-сектор ҳудудидаги жойлашган боғ ва экин ер майдонлари ҳолати ҳақида тайёрланган танқидий лавҳа намойиш этилди. Туман ҳокими лавҳа намойишидан сўнг бевосита ҳар бир мутасадди раҳбар ва боғбонлар, ер ва мулк эгалари билан алоҳида мулоқот қилди ва камчиликлардан хулоса чиқариб, уларни ислоҳ этиш ва бартараф этиш чораларини кўриш шарт ва зарурлигини қатъий таъкидлади.

Туман ҳокими томонидан ҳоким ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков, “Озод” ширкат хўжалиги раҳбарияти, боғдорчилик хўжаликлари мутасаддилари ва чорвачиликка ихтисослашган хўжаликлар вакилларига мазкур аянчли ҳолатларни ислоҳ қилишга доир қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берди. Аниқланган камчилик ва муаммолар бартараф этилмаган тақдирда мутасаддиларга нисбатан ҳоким ўринбосари хулосасига кўра қонуний чоралар кўрилиши ҳам қайд этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram