ҲАШАР
2024-03-18 16:57:07 225
Ҳашар
Юртимизда “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган ва давом этаётган умумхалқ хайрия ҳашари жараёнида Сўх тумани аҳолиси ҳам фаоллик кўрсатишаётир.
Зангат маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Аҳроршох Амиршоевнинг бизга берган маълумотига кўра, халқимиз, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида муқаддас қадамжолар – айниқса, қабристонларни обод қилишда Зангат маҳалласида алоҳида эътибор қратилади. Маҳаллада ушбу табаррук масканни ҳар доим саранжом-саришта сақлаш ва зиёрат қилиб туришга алоҳида эътибор берилади. Ана шу анъана ҳашар кунлари мазкур маҳаллада давом эттирилди.
Ўтказилган ҳашар давомида маҳалла ёшлари фаоллик кўрсатиб, қабристон ҳудудида тозалаш ишларини амага оширишди, уларнинг саъй-ҳаракати билан қабристон ҳудуди ёввойи ўтлардан тозаланиб, дарахтлар оқланди ва йўлаклар супириб-сидирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram