ҲАШАР ХАЛҚИМИЗНИНГ ЯКДИЛЛИГИ ОСТИДА ДАВОМ ЭТЯПТИ
2024-03-16 17:42:37 281
Ҳашар халқимизнинг якдиллиги остида давом этяпти
Ўзбекистон Республикасида Наврўз байрами нишонланиши арафасида 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалк хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланганлигини инобатга олиб, бугун Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мактаблар, корхона ва ташкилотларда теварак-атрофни тартибга келтириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида жамоавий хашарлар ташкил этилиб, ўтказилди.
Бу тадбир ва хайрли амалларда туман ички ишлар бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, мазкур тозалик ишларига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишди. Ҳашар халқимизнинг якдиллиги остида давом этяпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram